«TAX PLANNING SERVICES»

 

Солиқ маслаҳатчилари ташкилоти

МЧЖ

қўнғироқлар учун +99899–817-94-40

Telegram +99890-358-78-11

e-mail: info@tax-ps.com

Биз, корхона, ташкилот, норезидент, доимий муассаса ва жисмоний шахсларга солиқ ва молия маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатамиз.

Айрим масалалар бўйича маслаҳат ва тавсиялар ишлаб чиқаради:

- солиқларни ҳисобланиши ва бюджетга тўланишида;

- тузилган битимларни солиққа тортилишида;

- имтиёзларни қўлланишида;

- мураккаб ва ностандарт вазиятларда;

- солиқ ва иқтисодий жиноий таъқиб амалга оширилаётганида.

Мақбул солиқ хулқини ишлаб чиқарамиз:

- жорий ҳисоб тизимига баҳо бериш;

- корхонанинг солиқ стратегиясини ишлаб чиқиш;

- солиқ тўловларни оптималлаштириш;

- солиқ таваккалчиликни прогнозлаштириш;

- солиқ режалаштириш;

- корхонанинг молиявий мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда солиқ ва мажбурий тўловларни ҳисобланишини назорат қилиш;

- шартноманинг тузилишдаги солиқ таъсирини баҳолаш;

- битимларни солиқ ҳамроҳлик қилиш;

- ҳисобланган солиқ тўловларни қайта кўриб чиқиш ва тузатиш.

Мижознинг манфаатига вакиллик қиламиз:

- солиқ ва бошка молия муносабатларда вакиллик қилиш;

- текширувларнинг турли шакллари давомида назорат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг меъёрий ва бошка хужжатларига хуқуқий экспертиза қилиш;

- низоларни судгача ҳал қилиш;

- судда муҳофаза линиясини барпо этиш;

- суд қарорларини ижросини назорат қилиш.

Солиқ тўловчиларни ишини олиб борамиз:

- солиқ ҳисобини олиб бориш;

- солиқ ҳисоботларни тузиш.

Бухгалтерия ҳисоби, менежмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари бўйича (шу жумладан экспорт-импорт ва валюта операциялари ижроси давомида) консалтинг, дебитор қарзни ундиришга ёрдам бериш ҳамда товар-моддий бойликларни, ва асосий воситаларни мустақил хатловдан ўтказиш хизматларини кўрсатамиз.

Бундан ташқари, ташкилотимиз адвокатлик тузилмалари билан биргаликда фаолият олиб боради.

МАСЛАҲАТ

бир марталик - битта аниқ савол ёки ҳуқуқий факт бўйича талабнома ёки абонентли маслаҳат бериш ҳақидаги шартномага асосан;

жорий - кундалик молия-хўжалик фаолияти бўйича;

лойиҳавий - лойиҳанинг, қўшиб юборилиши ёки қўшиб олинишига оид битимлар ва х. йўналтириладиган бажариш умумий ҳаракатлар.

Вақтида тўғри қарор қабул қилинг – ахир кейинроқ, муаммоларнинг бартараф қилишда, Сиздан анча маблағ, вақт ва асаб керак бўлиши мумкин.

Биздан маслаҳат олиш – бу Сизнинг ҳар хил давлат идоралари олдида тинчлигиз.

Бизга мурожаат қилган мижозлар, қуйидагиларни олишади:

- қонунчилиг меъёрларини қўллашга ҳуқуқий асосланган маслаҳат;

- бошқа тармоқлар ҳуқуқи ва бизнесни қулайли бошқариш нуқтаи назарда ушбу меъёрларни қўллашни оқибатини кўриш билан баҳо бериш;

- қонунчилигни қўлланишида низоли саволларга тўғри ёндошишга ёрдам бериш.

Биз нима тавсия этамиз?

1. Мақсадли тўланадиган солиқлар ва тўловлар миқдорларини шаклланишига таъсир қилувчи комплекс ўрганиш, солиқ, молия ҳисоби ва ички назорат тизимига баҳо бериш:

• бошқарув қарорларни қабул қилиш;

• текширувга тайёрланиш;

• активларни сотиб олиш масала юзасидан қарор қабул қилиш;

• бизнеснинг реструктуризацияси.

2. Солиқ таваккалчилик ва ортикча тўловларни аниқлаш.

3. Солиқларни ҳисобга (қайтариб) олиш орқали яширин солиқ захираларни аниқлаш.

► Сиз нима оласиз?

1. Солиқлар ва тўловлар тўлалигини ҳисоблашига таъсир қилувчи қонунчилигни бузилиши хақида, аниқланган ортиқча тўловлар, ички назорат тизимидаги камчиликлар юзасидан батафсил ва асослантирилган ҳисобот.

2. Бошқарув қарорларни қабул қилиш юзасидан тавсиялар.

3. Мўлжалланаётган текширувдан олдин солиқ ва бошка таваккалчиликни камайтириш имконияти.

4. Яширин захираларни мавжудлигини аниқлашда, корхонанинг айланма маблағлари билан тўлдириш учун имкон беради.

5. Солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш билан боғлиқ бўлмаган, лекин солиқ натижасига олиб борадиган ички назорат тизими камчиликларини тузатиш бўйича тавсиялар.

Корхонангиз тўғрисида ҲАММАСИНИ билишни хоҳлайсизми?

Камчиликларни, имтиёзларни тўғри ҳисобланишини ва солиқларни тўланишини, ҳужжатларни тузишда хатоларни?

► Нимага биз?

1. Муаммоларни чуқур ўрганиш. Бизнинг жамоа солиқ ва молия таваккалчиликни аниқлаш ва уларни пайдо бўлиш сабабларини тахлил қилиш билан кенг қамровли ёндашувни таъминлайди.

2. Хамма томонлама ёндашув. Биз молия-хўжалик фаолияти таҳлил масалаларига нафақат хўжалик операцияларни ҳисобга олиш нуқтаи назарда ёндашамиз, балки бу операцияларни бизнес-моҳияти бўйича.

3. Маҳфийлик (мажбурият Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасида кўзда тутилган).

Йирик жарималар Сизга тегмаслигини ва текширувлар айланиб ўтишини истайсизми? Бизга мурожаат қилинг!

► Биздан маслаҳат олиш учун 6 сабаб.

Олий даражада маслаҳатни ижозат беришимизда бизда бир қатор устунликлар бор:

1. Биз намуна бўйича ишламаймиз. Бизда ҳар бир саволга якка тартибдаги ёндашув.

2. Бизнинг ташкилотимизда телефондаги маслаҳат фақат алоҳида ҳолатларда берилади. Биз биламиз, вазифани эшитишда нотўғри талқин қилиниши ва вазият моҳиятини бузиши мумкин, ва биз шунақа хато қилишни хоҳламаймиз.

3. Бизнинг штатимизда фақат юкори малакали мутахассислар. Бизнинг ходимлар сертификатли мутахассислар ҳисобланади ва, бундан ташқари, доим ўзини малакасини оширишади.

4. Биз факат маслаҳатчилар эмас, биз бизнес-маслаҳатчиларимиз. Бизнинг барча маслаҳатларимиз вазиятни нафақат солиқ солиш нуқтаи назардан баҳолайди, балки бошқа тармоқлар ҳуқуқи мумкин бўлган оқибатларини таҳлилини ва бизнесининг бошқариш қулайликлари нуқтаи назардан бахолайди.

5. Факат маслаҳат эмас, сизнинг бизнесингизни солиқ солиш бошқаруви билан ёрдам берамиз.

6. Биздан маслаҳати – бу тезкор аралашиш хизмати булиб, давлат идоралар аралашувига қадар, хусусий хаф-хатарни ўз вақтида баҳолашга, камомадларни аниклашга, майда ва йирик муаммолар тузатишга ижозат беради.

Қарзларни ундириш (қайтариш) – дебитор қарзларни ундириш тартиби, шу жумладан: судгача, суддан ташқари, суд босқичларида ундириш ва кейинчалик ижро ишини олиб бориш.

Текширувларда ҳамроҳлик – харажатларни минимумга қадар пасайтириш самарали усули! Маълумми Сизга, текширувлар асосан жарималар билан якунланади?

Мутахассисларимиз буни бировлардан эшитмасдан билишади, ахир текширувларда ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш – бу бизнинг профилимиздир.

Пулингизни тежашни, жаримани ва уларни миқдорини камайтиришни истайсизми? Бизга мурожаат қилинг!

► Биз мижозларимизга тавсия қиламиз:

1. Муддатлар, ҳужжатлар, ҳисоблар, текширув объекти ва текширувчи органларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, текширув органларинг қарорларига шикоят бериш, текширувда ахлоқ тактикаси ва бошқа саволлар бўйича узлуксиз маслахат ёрдам бериш;

2. Текширувга хақиқий ҳамроҳлик қилиш, шунингдек буни ўтказилишида мутахассисимизни катнашиши;

3. Таваккалчиликни камайтириш учун огоҳлантириладиган чора-тадбирлар. Ўзимизнинг тажрибамиздан фойдаланиб, ҳужжатларни 2-3 маротаба талабларидан кейин, 90% эҳтимоли билан, текширув натижасида қандай таваккалчилик оқибатида қўшимча ҳисобланиши ва мос равишда ушбу қўшимча тўловлар бўйича олдиндан қарши харакат ва далиллар базасини тайёрлаш.

► Мижозларимиз нима олишади?

1. Корхонанинг бошлиқ ҳамда ходимларини текширувни ўтказиш учун тайёрлаш.

2. Текширув давомида ахлоқ тактикаси ва стратегиясини ишлаб чиқиш.

3. Ташкилот раҳбарларининг руҳий тинчлиги ва маънавий қулайлиги, ахир текширувчилар билан ҳамма ўзаро ҳамкорлик билан боғлиқ саволлар бизнинг профессионалларимизга юкланади.

4. Текширув идоралар талаблари бўйича ҳужжатлар ва тушунтиришларни тайёрлашга ходимлар учун аниқ кўрсатмалар.

5. Инспекторларни корхонанинг ходимлари билан мулоқотида "оқишни" истисно қилиш, теширувлар давомида: 50% маълумотларни текширувчилар норасмий мулоқотда ва суроқлардан олишади.

6. Текширув жараёнида текширувлар натижалари бўйича шикоят беришга исбот қилиб бўладиган базаларни тайёрлаш.

Бизга ёрдам сўрашга мурожаат қилинг, ахир: Текширувлар ўтказилишни ҳеч ким биздан яхшироқ билмайди, олдин бизнинг ходимларимиз ўзлари шуни ўтказишган.

Биз билан текширув юқори даражали қулай руҳий шароитида ўтаказилади.

Биз сизни маблағларингизни тежаймиз.

Амалда теширувлар жаримасиз бўлмайди, лекин шуни камайтириш учун биз барча ўз тажрибамиздан фойдаланамиз.

Судгача ва суддаги фискал низоларни хал қилиш.

Фискал низолар бўйича ўз йўқотишни камайтиришни хоҳлайсизми?

Фискал низонинг муаммосини канча эртарок хал қилишга киришсак, шунда яхширок натижага эришилади. Фақат судгача бўлган босқичда 50%гача ҳисобланишни бартараф қилиш мумкин – ҳақиқатда, бунинг учун ушбу ишга бизнинг профессионализм, ихтирочилик ва самарадорлик билан ёндошиш керак.

► Нимага биз?

1. Иҳтисос. Фискал низолар – бу бизнинг фаолиятимизнинг асосий йўналишидир.

2. Фойда. Текширув далолатнома ёки талабномасини текинга дастлабки баҳо бериш ва ҳимоя чизиғини шакллантириш.

3. Кафолатлар. Сиз фақат натижага тўлайсиз, ҳаракатга эмас.

► Биз нима тавсия этамиз?

1. Теширув далолатнома ёки талабномасига асосланган эътирозларни тайёрлаш;

2. Теширув натижаларини кўриб чиқишда қатнашиш;

3. Талабномани ёки тешируви материалларини кўриб чиқиш натижаси бўйича қарорига шикоят тайёрлаш;

4. Шикоятни кўриб чиқишда қатнашиш;

5. Юқори турувчи органи қарорини таҳлил қилиш ва суд шикояти бўйича олдиндан позицияларни шакллантириш – текин!

► Сиз нима оласиз?

1. Суддан олдин шикоят босқичида қўшимча ҳисобланганни қисман ёки тўлиқ чиқариш. Бой тажриба ва баланд профессионализм бундай кафолатларни беришга ижозат беради.

2. Теширув натижасидаги ёки талабнома бўйича қўшимча ҳисобланишга кейинчалик суд шикояти позициясини қуришга мустаҳкам асос. Тўғри танланган ва ишлаб чиқилган стратегия – судда муваффақиятни гарови!

Фискал низоларни судгача босқичи – харакатланишга ва кейинчалик ишни ижобий хал қилишга муҳим майдонча.

Корхонангизга бизнинг профессионал ҳамроҳлигини таъминлаб, муваффақиятга биринчи қадам қилинг!

Ҳаракатсизлик ва ўз кучига умидлик қилиш камдан кам ҳуқуқий нуқтаи назарда тутилган мураккаб вазиятларда қутқаряпти.

Қачон иш судгача етиб борса, бизнесингизга ҳақиқатда саводли вакил керак.

► Нимага биз?

1. Малака. Назорат қилувчи органлари билан суд тортишуви – бизнинг асосий ихтисосимиз.

2. Самарадорлик.

3. Mуваффақиятга мақсад. Хақни асосий қисми фақат ижобий натижага эришилганда тўланади.

4. Вазиятни реал бахолаш. Бизга мурожаат қилиш одатда ижобий натижага олиб келади, лекин Сиз бизга жуда кеч қелганизда – салбий таъсирини камдан-кам холларда олдини олиш мумкин бўлади. Ва биз буни доим халол огоҳлантирамиз.

5. Фойда. Эътироз бериладиган қарорга бепул дастлабки таҳлил қилиш ва истиқболли суд шикоятига баҳо бериш.

► Биз нима тавсия қиламиз?

1. Низони олиб боришга стратегия ва тактикасини шакллантириш.

2. Низога хуқуқий вазиятни шакллантириш.

3. Даъво аризаларни ва бошка процессуал хужжатларни тайёрлаш.

4. Суд жараёнларида мутахассисимиз иштироқ этиш.

5. Низога тўлиқ ва Ўзбекистон Республикаси Олий судигача ҳамроҳ қилиш.

► Сиз нима оласиз?

1. Бизнесингизни манфаатига назорат қилувчи органлари билан суд низоларида комплекс ҳимояси. Мижозларимиз можароларини хал қилиш учун кўп холларда низоларни хал қилиш ўйланган ёндашув фойдали ечимига олиб келади.

2. Ғалабага қаратилган мутахассисларни қаттиқ жамоасини. Профессионал жамоа низони Сизга фойдали хал қилиш учун мумкин бўлган хамма нарсани ва озгина нереал сохада қилади.

3. Мутахассисларимизни жалб қилишга кетган харажатни назорат қилувчи органларидан бепул ундириш. Бизнинг малақали ёрдам Сизга бир тийин хам турмайди, чунки Сизнинг харажатингиз суддаги рақибингиздан қопланади.

Бизнесингизга назорат қилувчи органлари томонидан зарар етказишга йўл қўйманг!

Бизнинг профессионал ёрдам низода Сизнинг вазиятингизни барқарор қилади, ҳатто суд босқичида ҳам муаммони ҳал қилишга ёрдам беради.

Солиқ маслаҳатчиларини фаолиятини тартибга солувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар:

- Ўзбекистон Республикасининг "Солиқ маслаҳати тўғрисида"ги Қонуни;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2007й. 55-сон "Солиқ маслаҳати соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори;

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 03.05.2012й. 2357-сон билан рўйхатга олинган, 1-сон СММС (Солиқ маслаҳати миллий стандарти) "Солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш тартиби";

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 28.06.2012й. 2375-сон билан рўйхатга олинган, 2-сон СММС "Солиқ маслаҳати бўйича ҳисобот ва солиқ маслаҳатчилари ташкилотининг хулосасини тузиш ва мижозга (ишонч билдирувчига) тақдим этиш тартиби";

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 06.02.2013й. 2425-сон билан рўйхатга олинган, 3-сон СММС "Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ текширувлари ўтказиш вақтида солиқ маслаҳати бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби";

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 18.11.2013й. 2526-сон билан рўйхатга олинган, 4-сон СММС "Солиққа оид низони судгача ҳал қилиш давомида ва судда мижознинг (ишонч билдирувчининг) манфаатларини кўзлаб вакиллик қилиш";

- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 24.10.2017й. 2940-сон билан рўйхатга олинган, 5-сон СММС «Солиқ маслаҳатчилари ишининг сифатини ички назорат қилишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар».

Тавсиялар:

«FAROVON PARRANDA BIZNES» МЧЖ

«RUTA» ИЧСФ МЧЖ

ХТ А.И.Алякринская

"BOBUR-BOG`DORCHI FAYZ" ФХ

"AZIZLARIM-BOG`DORCHI" ФХ

«OSIYO MEVA-SABZAVOT SAQLASH» МЧЖ

«OSIYO PARRANDA BIZNES» МЧЖ

«AL ZIKIRYO GAZ SERVIS» ХК

«AKBA BATER» КТФ

«Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК

«TEX GAS NEW GLOBAL» МЧЖ

«ДТ Техник» МЧЖ (Қирғизистон Республикаси) бизни тавсия қилишади.

Рўйхат мижознинг хоҳиши билан (NDAга кўра – маълумотлар тарқалмаслиги) бу рўйхатда бўлиш учун тузилган.

Бўш ўринлар

Агар бизда тажриба ва малакангизни мувоффақиятли қўлланилишни ҳисобласангиз, электрон почтамизга ўз резюмеингизни жўнатинг.

Бутун Ўзбекистон бўйича мутахассис ва сотиш бўйича агентларни ишга қабул қиламиз.

Бундан ташқари, малака аттестати мавжуд бўлган божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисларни жалб қиламиз.

Алоқа маълумотлари

Маълумотномаларни бизнинг мутахассисларимиздан +99899–817-94-40 телефон орқали билиб олишингиз ёки саволингизни Telegram мессенжерга қолдиришингиз мумкин.

офис: 100170, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўча, 5/1 уй.

почта манзили: 100100, Тошкент ш., 6251-рақамли абонент қутиси.

Ўзбекистон Республикаси бўйлаб кечаю-кундуз қўллаб-қувватлаш.