Халқаро солиқ солиш ва трансферт нархларни шаклланиши.

Чет элда ваколатхона очаётиб, хорижий компаниялар кўпинча тўқнашяптиларки, бир ҳил фаолиятидан солиқларни икки марта тўлашга тўғри келяпти: ватанда ва ваколатхона жойлашган мамлакатда ҳам. Бу муаммони ҳал қилиш учун, кўп давлатлар солиқ юкини енгиллаштирадиган иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймасликга оид халқаро шартномалар тузишяпти. Бироқ, шуни эсдан чиқармаслик керакки, солиқ тўловларини камайтиришга интилиш маълум  хавф тугдиради.  Хусусан, солиқларни тўлашдан бош тортишда шубҳа тагида колмаслик учун, иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймасликга оид халқаро шартномалар хусусиятларини ҳисобга олиш зарур. 

Хар бир давлатнинг олдида системалар тузилишида солиқ ундиришнинг иккита имкониятлари бор: ёки ўзини резидентларининг дунёдаги даромадларига солиқ солиш (резидентлик принципи), ёки иқтисодий операцияларни амалга ошириш жойи бўйича солиқ солиш (территориал принципи). Агар  ҳамма дунёдаги мамлакатлар келишган холда ушбу иккита асосий принциплардан биридан фойдаланиб ва бир хил мезонларга асосланишганда муаммолар  юзага келмаган бўларди. Лекин солиқ ставкалари хамда иқтисодий ривожланиш барча мамлакатларда ҳар хиллиги сабабли, амалиётда резидентлик ва территориал принциплари бир вақтнинг ўзида қўлланилади.  Натижада иккиёқлама солиққа тортиш вазияти вужудга келади, яъни иккала давлатларда битта-ю битта тўловчидан битта объектга бир вақтнинг ўзида солиқлар ундирилади.

Компания маълум мамлакатнинг ҳудудида рўйхатга олинган бўлиши мумкин, лекин бунда иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймасликга оид халқаро шартнома билан фойдаланмаслиги мумкин. Масалан, LLP (Limited Liability Partnership) Буюк Британияда, LLC (Limited Liability Company) рўйхатга олинган мамлакатнинг корпоратив солиғи ставкаси бўйича солиққа тортилмайди  (даромад дарҳол таъсисчилар орасида тақсимланади ва улар яшайдиган мамлакатда солиққа тортиладилар). Бундай компаниялар ўзининг резидентлигини тасдиқлай олмайдилар ва шунга мувофиқ,  иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймасликга оид халқаро шартномалар устунлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас.

Халқаро шартномалар фақат тўғри солиқларга таълукли. Бу ташкилотларнинг фойда солиғи (капиталнинг ўсиши), ҳуқуқий шахсларнинг даромадлари ҳамда мол-мулк солиғи.

Кўпинча маҳаллий солиқ қонунчилигининг тушунчалари халқаро шартномалар тушунчалари билан тўғри келмайди. Россия Федерациясида, масалан, дивидендлар тушунчаси, умуман олганда, дунё амалиётига нисбатан торроқ. Бу ҳолатда халқаро шартнома устун ҳисобланади. Халқаро шартномаларга эҳтиёж икки хилдаги халқаро операцияларда вужудга келади: фаол тижорат фаолияти ёки пассив даромадлар, масалан, тақдим қилиш эвазига шахсий манбаълардан фойдаланиш (лизинг, қарзлар, дивидендлар, интеллектуал мулк учун тўлов ва бошқалар).

Норезидентнинг тижорат фаолияти даромадлари давлат ҳудудида фақат доимий ваколатхона бўлган ҳолатдагина солиққа тортилади, хусусан, шу ваколатхона фаолиятига тегишли.

Гарчи "иккиланган" солиқлар муаммоси бўлса ҳам, ҳар доим солиқ имтиёзлари билан фақатгина формал ҳуқуқларга эга бўлиб фойдаланишни истаганлар топилади. Ҳозирги пайтда кўплаб мамлакатларнинг солиқ хизматлари томонидан солиқ халқаро шартномаларини ва солиқ тўловидан бош тортишни аниқ қилиб фарқлаб берадиган кўплаб ҳар хил услублар ишлаб чиқарилмоқда. Шундай қилиб, қуйидаги чизма кенг қўлланилади: солиққа тортиладиган база компанияга муҳим солиқ экономия таъминлабгина, камроқ солиқ мажбурияти бор мамлакатга кўчирилади.

Трансфер нархлар назоратига ўзаро алоқадор юридик шахслар орасидаги битимлар текшируви имкониятини англатади. Солиқ органлари тушунишади: фойда янада имтиёзли солиқ юрисдикциясида қолиши учун, ўзаро алоқадор компаниялар битимда гуруҳлар ичидаги молларга нархларни пасайтиришлари ёки оширишлари мумкин. Шунинг учун, трансфер нархлашни назорат қилиш учун қонуний қоидалар қўйилган мамлакатларда, солиқ органлари ўзининг диққатини ўзаро алоқадор шахслар орасидаги битимга, шунингдек бартер операцияларга, моллар ёки хизматларнии экспорт ёки импорт битимларига қаратадилар. Солиқ таваккалчиликни пасайтириш учун бир қатор давлатларда шундай усул кўзда тутилганки, солиқ тўловчилари ва солиқ органлари орасидаги нарх пайдо бўлиши механизми ҳақидаги дастлабки келишув тузишдир.

Шунга мувофиқ, келишувлар солиқ тўловчиларига солиқ теширувлар жараёнида қўшимча ҳисоблаш таваккалчиликдан қутилишга ижозат беради (агар келишувлар шартлари риоя қилинса).

Шундай қилиб, халқаро шартномалар компанияларга солиқ юкини пасайтиришга ижозат беришларига қарамай, ушбу шартномалар амалиётда қўлланилишида жуда ҳам эҳтиёткор бўлиш ва бюджетга солиқ тўловларини камайтириш қонуний усулларини ҳамда солиқ тўлашдан бош тортишни аниқ қилиб ажратиш лозим.

 

Халқаро солиқ солиш ва трансфер нархлаш муаммоларини ҳал қилишда биз Сизга ёрдам берамиз.

+99899–817-94-40

+99890-956-52-46 - Telegram

info@tax-ps.com